Тадбиркор Тошкентдаги энг йирик деҳқон бозори собиқ раҳбариятидан пул ундирмоқчи бўлди

Дата: 16:29, 23-06-2017.

Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати оператив ходимлари собиқ бизнес ҳамкорларидан пул маблағлари ундирмоқчи бўлган тошкентлик шахсни ашёвий далиллар билан бирга қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизими хабарига асосланган ҳолда.

“Қўйлиқ дехқон бозори” АЖ собиқ раҳбарларидан бири МХХга мурожаат қилиб, ундан бозор директори бўлган пайтидаги қонунбузарликлари учун $4 минг ундирмоқчи бўлишаётганлигини хабар қилди.

“Товламачи пойтахтда яшовчи Soft finance trade компанияси директори 38 ёшли Баҳодир Аҳмедов бўлиб чиқди ва у юқоридаги суммани олаётган пайтида ашёвий далиллар билан бирга қўлга олинди. У айбини тўлиқ тан олди. Бош прокуратура Аҳмедовга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича иш қўзғади”, - деб таъкидланади МХХ хабарида.

Тергов жараёнида воқеа тафсилотларини аниқлашга муваффақ бўлинди.

2016 йилда Бектемир тумани прокуратураси “Қўйлиқ дехқон бозори” АЖ собиқ раҳбарларига нисбатан жиноий ишни тергов қилиш жараёнида 20 млн сўмни нақдлаштириб олиш билан боғлиқ молия қоидабузарлигини аниқлади. Ҳуқуқбузарлик “Қўйлиқ дехқон бозори” АЖ раҳбарларидан бири томонидан пойтахт фирмаларидан бири манфаатларида амалга оширилган. Баҳодир Аҳмедов бу ишда воситачи бўлган.

Ахмедов терговда ўшанда прокуратура ходимига нақдлаштириш фактини ёпганлик учун пул маблағлари берганман, деб баён қилди. Шу сабабли у ўзини “Қўйлиқ дехқон бозори” АЖ собиқ раҳбаридан компенсация олишга ҳақли деб ҳисоблаган.

Ҳозирда тергов ушбу ишнинг бошқа фигурантларини ҳам аниқламоқда, ҳусусан, Аҳмедовнинг прокуратура ходимларига пул берган-бермагани текширилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: