Таэквондо бўйича Ўзбекистон термаси Бангкокка жўнаб кетади

Дата: 17:28, 13-01-2016.

Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – 14-28 январда таэквондо бўйича Ўзбекистон эркаклар термаси (WTF) Таиланд термаси билан бирга ўқув-машқ йиғини ўтказиш учун Бангкокка жўнаб кетади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шарқ яккакурашларини ривожлантириш марказидан маълум қилишларича, тренер Александр Ким бошчилигидаги терма таркибига Дмитрий Шокин, Жасур Бойқўзиев, Максим ва Никита Рафалович, Валентин Хегай, Темур Ўролов, Мирзанозим Шароповлар кирган.

Йиғинни ўтказишдан мақсад – бўлажак муҳим турнирларга тайёргарлик. Гап апрелда Манила (Филиппин) шаҳрида ўтказиладиган саралаш мусобақалари ҳақида кетмоқда. 1-2-ўринни олган спортчилар Рио Олимпиадасига йўлланма оладилар.

Маниладаги мусобақа олдидан Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: