Таэквондо бўйича Ўзбекистон термаси Малайзиядаги Осиё очиқ чемпионатида 5 олтин медални қўлга киритди

Дата: 17:26, 17-12-2015.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Таэквондо бўйича (ИТФ) Ўзбекистон ўсмирлар ва катталар термаси Малайзиядаги Осиё очиқ чемпионатида 5 олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Миллий таэквондо (ИТФ) уюшмасидан хабар қилишларича, ўзбек таэквондочилари яккалик баҳслар ва тулларни бажаришда беллашдилар.

Таъкидлангани каби, терма жамоа 5 олтин медални қўлга киритди. Булардан биттаси тул мусобақасида, 4 спарринг бўйича олинди. Хусусан, туллар бўйича олтин соврини Ойноз Ғаниева (19-25 ёш), спарринг бўйича Умиджон Ғаниев (58 кг), Жасурбек Салимов (40 кг), Саидмурот Инаятов (+42 кг) и Муҳаматжон Умаровлар (50 кг) олдилар.

Эслатиб ўтамизки, таэквондо бўйича (ИТФ) 2015 йилги Осиё очиқ чемпионатида 20 мамлакатдан 480 спортчи қатнашди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: