Таэквондо бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Осиё чемпиони бўлди

Дата: 15:09, 06-01-2018.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – Таэквондо-до бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси умумжамоа ҳисобида Осиё чемпиони бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати Мелака (Малайзия) шаҳрида бўлиб ўтди.

Довудбек Абдугафур (19 кг) 5-6 ёш тоифасида, Иброҳим Нигманов (22 кг) 7-9 ёшлар орасида, Иброҳим Усмонов (38 кг), Саидмурадов Тоҳирхўжаев (33 кг) 9-10 ёшлар ичида, Айбек Абдукадиров 11-12 ёшлар орасида олтин медални қўлга киритишди. Миракбар Мирабидов (22 кг) 7-9 ёш тоифасида иккинчи ўринни олди.

Турнирда 15дан ортиқ мамлакатдан келган спортчилар иштирок этишди.

Сурат манбаи: http://www.uza.uz/uz/sport/g-oliblar-aniqlandi12-15-12-2014?month=10&year=2016&bxajaxid=5962f3bc601f0f1a4118c9e1c1f49aa4&ELEMENT_CODE=g-oliblar-aniqlandi12-15-12-2014&SECTION_CODE=sport

Янгилик билан ўртоқлашиш: