Таиланд Қироли Кубоги: Ўзбекистон термаси Жанубий Кореяга минимал ҳисобда ютқазди

Дата: 12:21, 02-02-2015.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Олимпия термаси (U-23) Таиланд Қироли Кубоги доирасидаги биринчи ўйинини ўтказди. Унда Шуҳрат Мақсудов шогирдлари Жанубий Кореялик тенгдошларига минимал ҳисобда (1:0) ўйинни бой бердилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот Футбол федерацияси сайтида мавжуд.

Кейинги турларда Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд (4 феврал) ва Гондурас (7 феврал) термалари билан ўйнайди.

Таиланд Қироли Кубогида қатнашиш учун Ўзбекистон ва Жанубий Корея жамоалари олимпиа термалари билан келдилар. Ўз навбатида, Таиланд ва Гондурас мусобақаларда миллий терма жамоалар билан қатнашмоқда.

Маълумот ўрнида, Таиланд Қироли Кубоги 1996 йилдан бери ўтказилиб келинадиган халқаро футбол турниридир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: