Тахминларга қарши ўлароқ Тошкентда кўчмас мулк нархи май ойида 2% ўсди

Дата: 17:48, 24-06-2014.

Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ – “CREDO MAX ESTIMATION” компанияси мутахассисларининг тахминларига (–1 до +1% атрофида) қарамасдан, Тошкент шаҳрида кўчмас мулкнинг ўртача баҳосининг ўсиши май ойида 2% ташкил қилиб, кв. метрига ўртача 743 шартли бирликни (ш. б.) ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) stroyka.uz сайти маълумлотларига асосланган ҳолда.

Турар жой кўчмас мулки бозоридаги ўртача нарх динамикаси жорий йил иккинчи чораги ўртасига келиб ўтган ойдагига қараганда ўсишни кўрсатди.
Яхлит панеллар ва пишиқ ғиштдан қурилган уйлар нархларининг таҳлили улар баҳосининг 1-2% ўсганини кўрсатди. Хусусан, панел уйларда 1 кв. метрнинг баҳоси 704 шартли бирликни, ғишт уйларда эса 795 шартли бирликни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич барча турдаги уйлар учун май ойида 1 кв. метрига 743 шартли бирликни ташкил қилди.
1 хонали хонадонлар баҳоси деярли ўзгармади. Икки хонали уйларнинг баҳоси 1-2% ўсди. Нархларнинг энг кўп ўсиши 4 ва кўп хонали уйларда кузитилди ва бу кўрсаткич 3% ташкил этди.
Таҳлил муаллифларининг фикрига кўра, яқин ойларда тошкент шаҳридаги кўчмас мулк нархлари 1-2% пасайиши кутилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: