Таълим ўзбек ёшларининг ҳаётий қадриятларида асосий ўринни эгаллайди

Дата: 11:51, 26-05-2016.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – Таълим ўзбек ёшларининг ҳаётий қадриятларида асосий ўринни эгаллайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 “Ижтимоий фикр” Жамоат фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган “Ўзбекистон ёшлари: ҳаётий қадриятлар, маънавият, келажак режалари” сўровидан ана шундай хулоса чиқариш мумкин.

Марказдан маълум қилишларича, энг кўп танланаётган олий таълим йўналишлари орасида педагогик ихтисосликлар ва тиббиёт, иқтисодиёт, молия, ахборот технологиялари, ҳуқуқ кабилар бор.

Сўров натижаларига кўра, ёшлар бандлиги даражаси йилдан йилга ўсиб бормоқда. Ҳар бир ўнинчи ёш ўз ишини ривожлантириш билан машғул.

Сўров натижаларига кўра, ўғил ва қизларнинг мутлақ кўпчилиги мустақиллик йилларида ватанпарварлик туйғулари мустаҳкамланганлигини қайд этганлар.

Сўровга кўра, 88,3% ёшлар соғлом ҳаёт тарзига амал қилади, 53,3% ёшлар доимий равишда спорт билан, жумладан, ҳар ўнинчи ёш спорт билан профессионал даражада шуғулланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: