“Таллин порти” Ўзбекистоннинг энг йирик транспорт фирмаси билан шартнома тузди

Дата: 15:26, 02-04-2014.

Тошкент. 2 апрель. ЎзТАГ – “Таллин порти” (Tallinna sadam – Эстония порт хизматлари бозори етакчиси) Ўзбекистоннинг энг йирик транспорт-логистика компанияси Uzvneshtrans ҚК ОАЖ билан шартнома тузди, дея хабар беради эстониянинг “Деловые ведомости” нашри Tallinna sadam бошқаруви аъзоси Аллан Кийляга асосланган ҳолда.
Унинг сўзларига кўра, хужжат Эстония Ташқи ишлар вазири Урмас Паэтнинг Ўзбекистонга яқинда қилган ташрифи доирасида имзоланган. Кийлнинг айтишича, ташрифдан натижалар кутилганидан зиёда бўлиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, Uzvneshtrans давлат-акционерлик компанияси 2007 йилда Overseas Maritime Services LLC компаниясидан сотиб олинган. Ҳар йили Uzvneshtrans 1,5 млн тонна юкларни ташийди. Компания томонидан ташиладиган юклар орасида пахта толаси, минерал ўғитлар, ғалла, нефт маҳсулотлари, саноан ускуналари, механизмлар ва бошқалар мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: