Таллинда ўзбек-эстон маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади

Дата: 10:13, 08-06-2016.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – 8-9 июнда Таллин шаҳрида ўзбек-эстон ташқи ишлар вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВ хабар қилишларича, Ўзбекистон ва Эстония ташқи ишлар вазирликлари делегациялари иштирокида бўлиб ўтадиган музокаралар кун тартибидан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларга доир масалалар ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашиш ўрин олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: