Таназзулга қарамасдан тожик-ўзбек товар айланмаси деярли 67% ўсди

Дата: 10:35, 16-10-2015.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Таназзулга қарамасдан тожик-ўзбек товар айланмаси деярли 67% ўсди, деб хабар қилади жума куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Тожикистоннинг деярли барча МДҲ мамлакатлари билан товар айланмаси тушиб кетиши баробарида республиканинг Ўзбекистон билан иккитомонлама савдолари ўсиб бормоқда. Хусусан, жорий йилнинг уч чораги якунлари бўйича тожик-ўзбек товар айланмаси ҳажми $8,8 млн атрофидани ташкил этди, бу эса ўтган йилдаги муқобил кўрсаткичдан 67% кўпдир”, - деб хабар қилишди ТР президенти ҳузуридаги статистика бўйича агентликда.

Йил бошидан бери Тожикистон Ўзбекистонга қиймати $4,8 млндан зиёдроқ товарлар экспорт қилгани, ўзбек импорти ҳажми эса $4 млн атрофидани ташкил қилгани таъкидланди.

Олдин маълум қилингани каби, Тожикистоннинг МДҲ билан савдолари ҳажми 10,9% пасайиб, 2014 йил январ-сентябрдаги $1,9 млрддан жорий йилнинг муқобил даврига келиб $1,5 млрдга тушган.

Товар айланмаси кескин тушган мамлакатлар орасида Арманистон (65,9%га) ва Молдова (65,6%га) бор. Озарбайжон билан савдо ҳажми 49,8%, Украина билан 34,1%, Қирғизистон билан 13,6%, Қозоғистон билан 13,1%, Беларусь билан 10,5%, Россия билан 7,2% пасайган.

Ўтган 9 ойда Тожикистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми $3,1 млрддан ошиқни ташкил қилган, бу эса 2014 йилдаги муқобил даврдагига нисбатан 17,9% оздир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: