Таниқли хонанда Фаррух Зокиров “Ўзбекистон халқ артистлари клуби”га етакчилик қилади

Дата: 16:02, 22-08-2017.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон халқ артистлари клубини яратишга бағишланган биринчи йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Клубнинг ташкил этилиши Шавкат Мирзиёев томонидан ижодий интеллигенция билан учрашувда ўртага ташланган эди.

“Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ушбу клуб ёшлар билан барча соҳаларда ишлашини айтиб ўтди. Улар орасида артистнинг саҳнада ўзини тутиши, маданий савияси, мусиқа ва қўшиқнинг мазмуни кабилар бор. Клубнинг халқ артистлари ёшларга ўзларининг ижодий тажрибаларини ўргатадилар”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизматида.

“Ўзбекистон халқ артистлари клуби”​га таниқли хонанда Фаррух Зокиров бош этиб тайинланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: