Таниқли корейс дизайнери Тошкентда ўз коллекцияларини намойиш қилади

Дата: 20:24, 12-10-2016.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Эртага, 13 октябрда, Тошкентдаги “Зарқайнар” мажмуида дизайнер Ли Енг Хининг “ханбок” корейс кийимлари намойиши бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, бу ўзбекистонликларни анъанавий корейс кийимлари билан таништирувчи илк тадбирдир.

Ли Енг Хининг машҳурлиги кўп жиҳатдан ушбу дизайнернинг “ханбок”да Шарқ ва Ғарбнинг анъана ва замонавийлигини уйғунлаштира олганлиги билан белгиланади.

У 1993 йилдан бери Париждаги Прет-а-порте иштирокчиси, 2004 йилда Нью-Йоркда Ли Енг Хининг музейи очилган. Кейинги вақтда Парижда унинг “кутюръедан” (Haute Couture) намойиши ўтказилган.

Модалар намойишининг биринчи қисмида “ханбок”нинг Чосон даврига хос “Холлебок” тўй либоси, анъанавий “ханбок” моделлари, “Кореяда йил вақтлари” мавсумий кийимлари кўрсатилади.

Намойиш дизайнернинг “Шамолнинг кийими” номли асарлари намойиши якунлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: