Таниқли ўзбек олими оламдан ўтди

Дата: 09:31, 19-03-2014.

Тошкент. 19 март. ЎзТАГ – Тошкентда 73 ёшида биоорганик химия бўйича таниқли ўзбек олими, академик Абдували Абдуваҳобов дунёдан ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Кенг жамоатчилик таниқли олим қаламига мансуб химиянинг долзарб назарий ва амалий масалаларига бағишланган мақола, илмий изланиш ва кашфиётлари билан яхши таниш. Истеъдодли олим ўзининг 50 йиллик илмий фаолияти давомида Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Биоорганик химия институтида самарали меҳнат қилди ва химия саноатининг долзарб муаммолари ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш ишига катта ҳисса қўшди”,- дейилади Фанлар Академияси хабарида.
Олимнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва мамлакат бош вазири Шавкат Мирзиёевлар ҳам таъзия билдирдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: