Таниқли ўзбек ошпази иккинчи марта Гиннес рекордлар китобига кирмоқчи

Дата: 21:14, 17-10-2014.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ - Таниқли ўзбек ошпази Ҳаким Ғаниев иккинчи марта Гиннес рекордлар китобига кирмоқчи, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот 12news.com сайтида жойлаштирилган.

2013 йилнинг октябрида таниқли ўзбек ошпази иштирокида Москвадаги “Казан” чойхонасида оғирлиги 500 кг бўлган дунёдаги энг катта ўзбек миллий таоми – норин тайёрланган эди. Ўшанда Interrecord Ltd Халқаро рўйхатга олиш агентлиги ушбу муваффақиятни қайд этган эди.

Энди Марғилонлик Ғаниев Минск шаҳрида жаҳондаги энг катта лағмонни тайёрлаш ниятида. Уни тайёрлашга 1,5 центнер гўшт ва сабзовотлар ҳамда 1 км лағмон сарфланади. Шунингдек, лағмонни тез ейиш бўйича илк халқаро мусобақа ҳам ўтказилади.

Воқеа Interrecord Ltd агентлиги томонидан рўйхатга олиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, рекордларни рўйхатга олиш бўйича Interrecord Ltd агентлиги 1998 йилда Прагада (Чехия) ташкил этилган. Унинг асосий фаолияти миллий ва жаҳон рекордларини рўйхатга олишдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: