Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида давлат хизматчиларининг ахлоқи муҳокама қилинди

Дата: 15:19, 28-03-2017.

Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида (ТИАСВ) Бош прокуратура билан биргаликда “Ахлоқ қоидаларига амал қилиш – самарали давлат бошқарувининг зарур шарти” семинари ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир ТИАСВ тизимида коррупцияга қарши курашиш дастури доирасида ташкил қилинди.

Семинарда Вазирлар Маҳкамасининг жойлардаги давлат бошқаруви, ижроия ҳокимияти органлари ходимларининг ахлоқига доир 2016 йил 2 мартдаги қарорида қайд этилган меъёрлар муҳокама қилинди.

Шу жумдалар, гап хизмат вазифаларини бажаришда шахсий манфаатга йўл қўймаслик, бу ҳол манфаатлар зидлигига олиб келиши, ахлоқ қоидаларини бузганлик учун шахсий жавобгарлик кабилар ҳақида кетди.

Давлат ҳокимияти олдида турган вазифаларнинг ҳал этилиши давлат хизматчилари ишининг ташкил қилиниши ва самарадорлигига боғлиқлиги таъкидлаб ўтилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: