Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида Эрон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 18:10, 05-12-2015.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Эрон транспорт ва шаҳар ривожлантириш вазири ўринбосари, “Эрон темир йўллари” компанияси президенти Пурсаид Агайи билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси ва Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Икки мамлакат ҳудудларида транзит ташув учун қулай шароит яратиш борасида ўзаро манфаатли бўлган ҳамкорлик қилиш борасида келишувларга эришилди”, - дейилади ТИАИСВ сайтидаги хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: