Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистон ва Бангладешдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирмоқда

Дата: 12:31, 07-05-2019.

Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистон ва Бангладешдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, Ҳиндистоннинг Одиш штати ва Бангладешнинг қатор ҳудуди “Фани” циклони оқибатида хавфли ҳудуддан 2 млндан ортиқ одам эвакуация қилинди, ҳар икки мамлакатдан ўнлаб одамлар табиий офат қурбони бўлди, ҳудудларда ҳукуматлар идоралари, аэропортлар ёпилди, поезд ва бошқа транспорт ҳаракати тўхтатилди.

"Шу муносабат билан, консуллик ва ҳуқуқий департамент Ҳиндистон ва Бангладешда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларини “Фани” циклонига дучор бўлган ҳудудларда иложи борича огоҳ бўлишга чақирган", - дейилади хабарда.

 

Сурат манбаи: ria.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: