Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга кетаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Дата: 17:31, 01-07-2019.

Тошкент. 1 июль. ЎзТАГ – ТИВ Қозоғистонга кетаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон бош консуллигининг Олмаота шаҳридаги маълумотига кўра, Қозоғистон синоптиклари 1 июль куни Қизилўрда, Туркистон вилоятларида жойларда ҳарорат 45-47 даражагача кўтарилиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Алмати, Жамбил, Костанай ва Қарағанда вилоятларида кучли иссиқ кутилмоқда. Шунингдек, Қизилўрда, Туркистон, Жамбил, Оқтўбе, Костанай, Олмаота вилоятларида жойларда фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, шу муносабат билан ТИВ консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистоннинг ушбу ҳудудларида бўлган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқароларига тегишли чоралар кўришни тавсия қилади.

Сурат манбаи: pravmir.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: