Ташқи ишлар вазирлиги Ставропольскда рўй берган ЙТҲда ўзбекистонликарнинг ҳалок бўлганлиги ҳақидаги хабарларни рад этди
Тошкент. 7 март. ЎзТАГ – Ташқи ишлар вазирлиги Ставропольск ўлкаси (Россия)да рўй берган ЙТҲда ўзбекистонликарнинг ҳалок бўлганлиги ҳақидаги хабарларни рад этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (УзТАГ).
6 март куни хорижий ва миллий оммавий ахборот воситаларида Ставропольск ўлкасининг Кочубеев туманида ЙТҲ оқибатида Ўзбекистоннинг 6 фуқароси вафот этгани ҳақида хабар пайдо бўлган.
“Шу муносабат билан жабрланганларга консуллик ёрдамини кўрсатиш учун Россия Федерациясидаги Ўзбекистон элчихонасининг консуллиги зудлик билан вилоят ва минтақа давлат идоралари вакиллари билан боғланиб, автоҳалокат қурбонлари орасида ўзбекистонлик фуқаролари йўқлигини расмий тасдиқлади”, - дейилади вазирлик баёнотида.
Сурат манбаи: lawecon.ru


