Ташқи ишлар вазирлигида халқаро эко форумларда иштирокнинг самарадорлиги муҳокама қилинди

Дата: 16:48, 26-01-2016.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида халқаро эко форумларда иштирокнинг самарадорлиги муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВ маълум қилишларича, вазирлик ва идораларга Ўзбекистон Республикаси вакилларининг қуйидаги тадбирлардаги иштироки якунлари тўғрисидаги маълумот тақдим этилган.

Улар орасида “ЕХҲТ минтақасида сув ресурсларини бошқариш – ҳамкорлик орқали хавфсизлик ва барқарорликни ошириш” мавзусига бағишланган ЕХҲТнинг 23-иқтисодий ва экологик форумига биринчи ва иккинчи тайёрлов учрашувлари, (Вена ва Белград шаҳарлари), “Сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда атроф муҳитни ҳимоя қилишнинг муҳим жиҳатлари” халқаро сув форуми (2015-йил 2-5-апрел, Ашхобод шаҳри), “Биз истаган келажак” мавзусига бағишланган еттинчи Халқаро сув форуми (2015-йил 12-17-апрел, Дегу ва Гёнгбук шаҳарлари) ва бошқалар бор.

Учрашув иштирокчилари Ўзбекистоннинг хориж мамлакатлари, жумладан Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлиги истиқболлари, шунингдек, республиканинг мазкур соҳадаги халқаро ташкилотлар билан алоқалари, сув-экология ва иқлим ўзгариши бўйича Ўзбекистон манфаатларини илгари суриш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: