Ташқи ишлар взирлигида бундестаг делегацияси қабул қилинди
Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Германия Федератив Республикаси бундестаги депутатлари Тобиас Зех ва Алберт Штегеман бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ТИВ маълум қилишларича, суҳбат давомида Ўзбекистон-Германия парламентлараро ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этувчи икки томон муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар мулоқот давомида икки давлат ҳокимиятининг қонунчилик тармоқлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга ўзаро қизиқиш билдирдилар.
Меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида бугун бўлиб ўтган “Иқтисодий ислоҳотларни мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимоя ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда парламент роли: Германия ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусига бағишланган “давра суҳбати”да иштироки тўғрисида сўзлаб берди.
Учрашувда К.Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Томас Кунсе иштирок этди.