Ташқи миграция агентлиги Москва учун 1 минг ҳайдовчиларни ёлламоқда

Дата: 18:01, 12-05-2017.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи миграция агентлиги Москва учун “Д” тоифали 1 минг ҳайдовчиларни ёлламоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи миграция агентлиги томонидан Ўзбекистон ва РФ ўртасидаги ташкилий ёллашга доир келишувга мувофиқ Меҳнат мухожирларига кўмаклашиш уюшмаси билан биргаликда Москвада МОСГОРТРАНС кампаниясида маршрутли автобуслар ҳайдовчилари бўлиб ишлашни истаган Ўзбекистон фуқароларини ёлламоқда. Улар учун “Д” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси зарур”, - дейилади агентликнинг Фейсбук саҳифасида.

Синов муддати 3 ой, иш ҳақи 43-60 минг рублга тенг.

Ишга номзодлар рус тилини яхши билишлари, мулкка эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: