Ташқи сиёсий муассаса сайтида Ўзбекистоннинг ШҲТ раислиги ҳақида бўлим очилди

Дата: 18:20, 03-12-2015.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Ташқи ишлар вазирлиги веб-саҳифасида “Ўзбекистон Республикасининг ШҲТга 2015-2016-йиллардаги раислиги” деб номланган махсус бўлим ўзбек ва рус тилларида очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ТИВ маълум қилишларича, Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига амалдаги раислиги доирасида ШҲТ, унинг низомий органлари ва бошқа тузулмалари фаолияти ҳамда қабул қилинган қарорлар билан жамоатчиликни яқиндан таништириш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, ТИВ маълумотларига кўра, ҳозирда хитой ва инглиз тилидаги версияси устида иш олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: