Ташқи сиёсий муассасада Австралия билан ташқи ишлар вазирликлариаро маслаҳатлашувлар ўтказилди

Дата: 15:41, 25-05-2017.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мунтазам ўтказилиб келинаётҳан икки томонлама вазирликлараро маслаҳатлашувлар доирасида Австралия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги Жанубий ва Ғарбий Осиё Департаменти бошлармаси директори Жеймс Холл бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилади ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.

“Ташқи сиёсат идоралари вакиллари сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларига урғу берган ҳолда Ўзбекистон-Австралия кун тартибининг кенг доирадаги масалаларини муҳокама қилишди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, делегациялар муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш масалалари, жумладан томонлар кўриб чиқаётган “Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги” ва “Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги” ҳукуматлараро шартномалар лойиҳалари юзасидан ҳам фикр алмашишди.

Учрашувда Австралия Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Питер Мартин Теш иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: