“Tashkent Оpen” теннис турнирининг соврин жамғармаси ўсиб, $250 мингга етди
Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда WTA Аёллар теннис ассоциациясининг соврин жамғармаси миқдори $250 минг бўлган “Tashkent Оpen” теннис турнир бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Турнир 16 марта ўтказилаётган бўлиб, унда дунёнинг 20 ортиқ мамлакатларидан келган энг кучли теннисчилар ғолиблик учун куч синашадилар.
Мусобақаларда ўтган йилги турнир ғолибаси Сербиялик Бояна Йовановски, Руминиялик Ирина-Камелия Бегу, Хорватиялик Донна Векич, Россиялик Александра Панова, Италиялик Карин Кнапп каби атоқли теннисчилар қатнашадилар.
Мусобақалар Республика олимпия резервлари теннис мактаби кортларида бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон шарафини мусобақаларда Нигина Абдураимова (WTA рейтингида 179-ўрин), Оқгул Омонмуродова, Халқаро теннис федерацияси томонидан энг “фойдали” ўйинчи сифатида тан олинган, Осиё ва Океания ҳудуди Федерация кубогида қатнашган ва 2014 Fed Cup Heart Award мукофоти билан тақдирланган Сабина Шариповалар ҳимоя қиладилар.