“ТашкентЛенд” паркида болалар ҳайрия байрами бўлиб ўтди

Дата: 17:10, 02-06-2016.

Тошкент. 2 июн. ЎзТАГ – Бугун “ТашкентЛенд” аттракционлар паркида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ҳайрия байрами ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳайрия акцияси “Соғлом авлод учун” ва “Сен ёлғиз эмассан” жамғармалари томонидан ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этилди.

 Ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, паркка Тошкентдаги 14 ва 15-сонли “Меҳрибонлик” уйлари ва Сирдарё вилояти Гулистон болалар шаҳарчаси ҳамда Тошкент шаҳридаги 21, 22, 23 ва 30-сонли “Меҳрибонлик” уйлари ва SOS O`zbekiston Bolalar mahallalari тарбияланувчиларидан иборат жами 1000 нафарга яқин болалар таклиф этилди. Улар учун бепул аттракцион, музқаймоқ ва салқин ичимликлар ташкил қилинди.

Акцияни ўтказишда пойтахт ва Тошкент вилояти ҳокимиятлари ҳам фаол иштирок этди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: