Ташкилий қўмита шахмат олимпиядасига илгари рад жавобини олган барча жамоаларни қўймоқчи

Дата: 09:55, 23-07-2014.

     Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – Ташкилий қўмита шахмат олимпиядасига илгари рад жавобини олган барча жамоаларни қўйишга тайёр, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

    Бу ҳақидаги маълумот Ўзбекистон МОҚ сайтида жойлаштирилган.
     Илгари мусобақага қўйилмаган барча термалар шахмат олимпиядасида қатнашишлари мумкин, дейилади олимпияда ташкилий қўмитаси хабарида. Шахмат олимпиядаси 1-14 август кунлари Норвегиянинг Тромс шаҳрида бўлиб ўтади.
     Чоршанба куни ташкилий қўмита FIDEга Россия ва бошқа бирқатор мамлакатлар термалари ариза бериш муддатларини бузганликлари сабабли мусобақага қўйилмаслиги ҳақида расмий хат йўллаган эди.
     Лекин FIDE президенти Кирсан Илюмжинов кейинчалик Россия, Афғанистон, Габон, Покистон термалари турнирга қўйилиши ҳақида маълум қилди.
     “Шахмат олимпиядаси ташкилотчиларининг расмий хатида 2014 йилнинг июнига қадар рўйхатдан ўтмаган барча термаларга ҳозир рўйхатдан ўтишга рухсат берилгани қайд этилган”, - дейилади ташкилий қўмита хабарида. 
     Илгари шахмат бўйича Камбоджа, Марказий Африка Республикаси, Кот-д'Ивуар, Уммон ва Сенегал эркаклар термаси ва Афғонистон аёллар термаси ҳам Олимпиядага қўйилмаган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: