“Ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Дата: 11:42, 17-07-2014.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди, деб хабар беради UzDaily.uz.

Қонун лойиҳаси ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида транспорт воситаларининг барча турларида ташишни амалга оширишда йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини кафолатлайди.
“Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси аҳолининг манфаатларига ва ушбу соҳада умумэътироф этилган халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради”, - деб таъкидладилар қонун лойиҳасини муҳокама этиш пайтида барча сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг вакиллари.
Депутатлар ҳар томонлама муҳокама чоғида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олиб, ушбу қонун лойиҳасининг асосий қоидаларини маъқулладилар ва уни биринчи ўқишда қабул қилиб, масъул қўмитага ҳужжатни кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлашни топширдилар, деб ёзади нашр.
Эслатиб ўтамизки, биз илгари ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: