Татаристон президенти Ўзбекистонга келди

Дата: 12:33, 26-11-2019.

Тошкент. 26 ноябрь. ЎзТАГ – Татаристон (Россия) президенти Рустам Миннихонов Ўзбекистонга келди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"25 ноябрь куни Татаристон президенти Рустам Миннихонов Самарқандга амалий ташриф билан келди. (...) Келгандан сўнг у татар жамоат ташкилотлари фаоллари билан учрашувга борди", - дейилади Татаристон президенти матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, 26 ноябрь куни Татаристон президенти дастурида Самарқандда "Камаз" юк автомобилларини йиғишнинг янги йўналиши очилиши режалаштирилган. Кейин у ва унинг ҳамроҳлари Тошкентга борадилар.

Шунингдек, "Татаристон-Ўзбекистон" бизнес-форуми доирасида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Элёр Ғаниев билан учрашув бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, бош вазир Абдулла Арипов ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан расмий учрашувлар ўтказилади. Учрашув доирасида томонлар Татаристон ва Ўзбекистон корхоналари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги қатор битимларни имзолашлари кутилмоқда.

Маълумот учун: 2018 йилда Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида ташқи савдо айланмаси 145 млн. доллардан ортиқни ташкил этади. Экспорт ва импорт улуши мувофиқ равишда 93% ва 7% ни ташкил этди. 2019 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича товар айланмаси 141 млн долларни ташкил этди.

 

Сурат манбаи: ntv.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: