Татаристон ва Тошкент вилояти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги қатор ҳужжатлар имзоланди

Дата: 15:58, 23-10-2018.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – Татаристон президенти Рустам Минниханов Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Иброҳимов билан ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилиш мақсадида ишчи учрашуви ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Татаристон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, 2018 йил май ойида Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида Татаристон ва Тошкент вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва маданий соҳаларда халқаро ва ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш бўйича битим имзоланди.

Томонлар Тошкентдаги қўшма лойиҳалар, жумладан, Тошкент вилоятида “КАМАЗ” АЖнинг автомобиль синов майдончаси ва сервис-марказини, шунингдек,”Химград” технополиса филиалини ташкил этиш, “Ак Барс” АЖ холдинг компанияси билан паррандачилик соҳасида қўшма ишлаб чиқаришни ташкил этиш, “Эйдос” компанияси билан тиббий роботлар ишлаб чиқариш, “Татнeфт” АЖ линияси бўйича ҳамкорлик қилиш ва “Татспиртпром” билан ҳамкорлик, ўзаро савдо уйларини очиш ва таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой коммунал хўжалиги ва бошқа соҳаларда тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилганлар.

Г. Ибрагимовнинг таъкидлашича, ҳар йили 800га яқин мактаб битирувчилари олий таълим олиш учун Татаристон университетларини танламоқдалар ва бугунги кунда уб ерда Ўзбекистондан қарийб 3 мингга яқин талаба ўқимоқда.

Учрашув якунида бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Улардан энг муҳими Татаристон ҳукумати ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва маданий соҳаларда халқаро ва ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш бўйича келишувни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси, шунингдек, “Йўл харитаси”дир. Унда аниқ соҳаларда 40 зиёд лойиҳалар акс этган.

Сурат манбаи: http://www.gazeta.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: