Татаристон ва Тошкент вилояти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди

Дата: 15:01, 28-05-2018.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – 24 май куни Татаристон Республикаси билан Тошкент вилояти (Ўзбекистон) ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳужжат 2018 йилги Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида имзоланди. Ҳужжатга Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов ва Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимовлар имзо чекдилар.

Ушбу ҳужжат савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий-маданий соҳаларда халқаро ва ташқи иқтисодий алоқаларни амалга оширишни назарда тутади. Р. Минниханов Татаристон Россия-Ўзбекистон муносабатлари доирасида Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантиришга катта аҳамият бераётганлигини таъкидлади.

2017 йилда товар айирбошлаш ҳажми қарийб 80%га ўсиб, $92 млнга етди.

Шу билан бирга Татаристон президенти савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигини қайд этиб, имзоланган битим бу ишда ўз ҳиссасини қўшишига ишонч билдирди.

$1=7997,95 сўм

Сурат манбаи: http://www.tatar-inform.ru/news/2018/05/24/612641/

Янгилик билан ўртоқлашиш: