ТАТУ мамлакатда илк маротаба абитуриентларни биометрик назорат қилиш тизимини жорий этмоқда

Дата: 20:57, 26-05-2017.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети мамлакатда илк маротаба абитуриентларни тест синови ўтказиш жойларига ўтказишда биометрик ва паспорт маълумотлари асосида назорат қилиш тизимини жорий этмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ахборот технологиялари вазирлиги маълумотига кўра, ҳар йили 15 мингдан зиёд талабалар ТАТУ қабул комиссиясига хужжат топширади. Уларни тест синови ўтказиш жойлаига ўтказиш кўп куч ва вақат олади ва абитуриентларни асосий ишдан чалғитади.

Бундан ташқари, жорий йилда абитуриентларнинг хужжатлари Ягона давлат хизматлари портали орқали интерактив шаклда қабул қилинади. Бу эса навбатларни озайтиради.

Махсус дастурий таъминот тест синовлар ўтказиш жойида биометрик паспорт маълумотлари ва бармоқ изларнинг сканерларини қўллаш ҳамда абитуриентлар маълумотлар базасини яратиш асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини жорий этиш ва автоматлаштириш орқали анча яхшилашга ва осонлаштиради.

Бундан ташқари, ушбу тизим тест синовлар ўтказишда ошкоралик ва шаффофлигини таъминлайди ва кириш имтиҳонлар ўтадиган ОТМ ҳудудида бегона шахслар ҳозир бўлишини чеклайди.

Тест синовларини ўтказиш жойида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини татбиқ этиш мамлакатимизда биринчи марта жорий этилмоқди. Келажакда ТАТУ қабул комиссияси тажрибасини Ўзбекистон бошқа ОТМларида ҳам қўллаш мумкин бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: