ТАТУ олимлари “Футболчилар” ахборот тизимини ишлаб чиқдилар

Дата: 15:46, 08-09-2015.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Тошкент ахборот технологиялари университети олимлари "Футболчилар" ахборот тизимини ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Хабарга кўра, ахборот тизимидан телевидение ва радиоузатиш соҳасида, шунингдек, интернет фойдаланувчилари томонидан фойдаланиш мумкин.

“Мазкур ахборот тизим дунё футболчилари ҳақидаги ахборотни автоматлаштириш учун мўлжалланган. Дастур бутун жаҳон футболчилари ҳақидаги ахборотни ўзида жамлаган маълумотлар базасига боғланган бўлиб, унинг ёрдамида фойдаланувчи ўзини қизиқтирган футболчи ҳақидаги барча ахборотга эга бўлади. Дастур фойдланувчини қизиқтирган футболчи ҳақида ахборотни тақдим этади, осон ишлатилади, ҳар қандай ўртача фойдаланувчи ундан фойдаланиши мумкин”, - деб таъкидланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: