ТАТУда “Инглиз тили иттифоқи - English Union” лойиҳаси ишга тушди

Дата: 15:54, 03-05-2017.

Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – Тошкент ахборот технологиялари университетида “Инглиз тили иттифоқи - English Union” ахборот лойиҳаси ишга тушди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

UzInfocom.uz маркази маълумотига кўра, лойиҳадан кўзланган асосий мақсад талабаларга инглиз тилини ўрганишнинг бўйича танлов имконияти беришдан иборат.

English Union инглиз тили сўзлашув клуби, инглиз тили бўйича бепул машғулотлар, маданий тадбирлар ва кўнгиллилик фаолияти йўналишларида фаолият юритади.

Кейинги йўналиш - инглиз тили сўзлашув клуби университетда ҳар ҳафта инглиз тили бўйича баҳс мунозаралар уюштиради.

Шунингдек, инглиз тилини билувчи талабалар бошқалар учун бепул машғулотлар ўтказиш учун жалб қилинади. Бунда талабаларнинг билими ойма-ой баҳоланади.

Маданий тадбирлар йўналишида турли маданий тадбир ва кечалар, масалан, танловлар, таниқли кишилар билан учрашувлар уюштирилади.

Кўнгиллилик фаолияти йўналишида университетнинг тадбирларида фаол иштирокига йўналтирилган. Бунинг учун кўнгиллилар сони кўп бўлиши зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: