Тбилисида ўзбек дипломатик вакиллиги очилиши мумкин

Дата: 13:30, 31-03-2017.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Тбилисида дипломатик вакиллигини очиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) грузин парламенти сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Ушбу масала Олий Мажлис Сенати (парламенти) раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Грузияга ташрифи доирасида муҳокама қилинди. Делегация таркибига “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК, ТИВ ва ТИАИСВ вакиллари кирдилар.

Шунингдек, делегация вакиллари Грузия Иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Георгий Гахария ва парламенти спикери Ираклий Кобихадзе билан учрашганлар.

Кобахидзе савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг муҳимлиги, Грузиянинг географик жойлашуви қонунчилиги ва бизнес-муҳити бунга кўмак беришини таъкидлаб ўтган.

Томонлар туризм, алоқа ва ташқи савдо каби соҳалардаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди ва янги лойиҳалар режаларини белгилаб олганлар. Улар минтақа мамлакатлари орасида муносабатларни ривожлантиришнинг муҳимлигини таъкидлаб, Грузияда Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси очилиши истиқболларини кўриб чиқдилар.

Учрашув якунлангач, Содиқ Сафоев Кобахидзени Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: