Тбилисида Ўзбекистон ва Грузия ҳамкорлигининг шартнома-ҳуқуқий базаси кўриб чиқилди

Дата: 15:59, 05-11-2015.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – 3-4 ноябрда Тбилиси шаҳрида Ташқи ишлар вазирликлари делегациялари иштирокида Ўзбекистон-Грузия сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ТИВ хабар қилишларича, учрашувда сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги давлатлараро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилинди, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

“Мулоқат чоғида бўлажак турли даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўриш доирасида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий негизи инвентаризация қилинди, шунингдек, икки томонлама шартномалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари бўйича ишларнинг бориши кўриб чиқилди”, - деб таъкидланади ташқи сиёсий муассаса хабарида.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон-Грузия иқтисодий ҳамкорлиги ҳукуматлараро комиссиясининг олдинги йиғилиши Тошкентда 2014 йил октябрда бўлиб ўтган эди.

Грузиянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Жгентининг маълумотларига кўра, 2014 йилнинг 8 ойи якунлари бўйича грузин-ўзбек товар айланмаси $60 млн атрофидани ташкил этган ва 2013 йилдагидан икки баравар кўпайган. Бу Грузия ҳудуди орқали Поти портига ўзбек товарларининг ташилиши билан боғлиқ. Шунингдек, қишлоқ хўжалик, фармацевтика маҳсулотлари етказиб бериш ҳам фаоллашган.

Ўзбек-грузин муносабатларининг ҳуқуқий асоси 80 ошиқ ҳукуматлараро ва муассасалараро хужжатлар билан идора қилинади. Улар орасида ўзаро ҳамкорлик ҳақида, эркин савдога доир, инвестицияларни ўзаро рағбатлантиришга доир ва бошқа келишувлар бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: