ТДШИ хитойшунослик факультути очилмоқда

Дата: 15:35, 08-09-2014.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Тошкент Давлат шарқшунослик институти (ТДШИ) қошида илк маротаба хитойшунослик факультути очилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.

Бундан кўзланган мақсад хитой тили, маданияти, сиёсати ва иқтисодиётини билувчи мутахассис-хитойшуносларни тайёрлашдан иборат.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ТДШИ ректоратига 2014/2015 йилги бакалавриатга қабул квотаси доирасида “хитойшунослик” мутахассислиги бўйича ўқув гуруҳларини ташкил этиш топширилган. Улар хитой филологияси (34 киши), жаҳон сиёсати (25 киши), мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (25киши) йўналишлари бўйича ўқийдилар.

Шунингдек, вазирликка институт ходимлари сонини янги хитойшунослик факультетининг ташкил этилиши муносабати билан қайта кўриб чиқиш топширилди.

2015 йилдан бошлаб эса янги факультетга ўқув жараёни ва илмий-методик ишларни ташкил этиш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқувчи ва талабаларнинг хорижда малака оширишларини йўлга қўйиш учун давлат бюджетидан маблағ ажратилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: