Теҳронда Ўзбек-эрон савдо уйи очилди

Дата: 14:40, 12-04-2018.

Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – 10 апрелда Ўзбекистон делегациясининг Эронга ташрифи доирасида Теҳронда Ўзбек-эрон савдо уйининг очилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматининг берган маълумотига кўра, унинг ишини Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва Эрон саноат, кончилар ва савдо вазирининг ўринбосари Можтаба Хосровтажлар бошлаб бердилар.

Савдо уйи Uzsanoatexport акционерлик жамияти томонидан Эроннинг Fawakeh Сompany компанияси билан ҳамкорликда очилган.

Жамшид Ходжаевнинг қайд этишича, савдо уйининг асосий вазифаси Эронда ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг кенг турдаги маҳсулотларини фаол илгари суриш ҳисобланади.

Сурат манбаи: https://visionapartments.com/en-US/serviced-apartments/tehran-iran/

Янгилик билан ўртоқлашиш: