Теҳронда Ўзбекистон–Туркманистон–Эрон–Уммон транспорт коридори Мувофиқлаштирувчи кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади

Дата: 13:37, 10-02-2015.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – 2015 йил 26-27 феврал кунлари Теҳронда Ўзбекистон–Туркманистон–Эрон–Уммон транспорт ва транзит коридорини яратиш Келишуви доирасида Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг биринчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мазкур келишув бўйча музокаралар жараёнида Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлари жаноб Муҳаммад Зариф ва Абдулазиз Камиловлар Маскатда учрашдилар. Улар орасида атрофлича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Ҳозирда ушбу хужжатни амалга оширишни бошлаш тартибининг якуний босқичи бормоқда”, – деб таъкидлади Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Мардони Фарда Тошкентаги матбуот анжуманида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: