“Театр масалалари” театр форуми Англия ва Ўзбекистонни яқинлаштирди

Дата: 16:46, 10-11-2015.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги 37 давлат театрларининг вакиллари Буюк Британия ва Ўзбекистоннинг икки кунлик “Театр масалалари” театр форумида иштирок этдилар. Ушбу тадбир пойтахтда “Глобус” Шекспир театрининг жаҳон турнеси дорасида бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонасидан маълум қилишларича, унинг кўмагида пойтахтда икки тадбир ўтказилган. Булар Шекспир театрининг “Гамлет” спектакли намойиши ва театр форумидир.

“Гамлет” намойиши Шекспир театрининг Шекспир 450 йиллигига бағишлаб амалга оширган жаҳон турнеси доирасида ўтказилди. Театрнинг Ўзбекистонга ташрифи Британ кенгаши, республика Маданият вазирлиги ва “Ўзбектеатр” бирлашмаси кўмагида амалга оширилди.

Дастур доирасида “Театр масалалари” театр форуми ҳам ташкил этилди. Унда “Media City”нинг креатив продюсери Стелла Холл (Салфорд), Royal Stratford East театри директори Керри Майкл, Шотланд театри федерацияси директори Жон Морган, Британ кенгаши маданий дастурлари директори Грегори Нэш кабилар иштирок этдилар.

Форум театрнинг замонавий дунёдаги роли, британ ҳамкорлар билан маданий лойиҳаларни илгари суриш, Буюк Британиянинг етакчи маданий институтлари билан бирга маҳорат дарслари ташкил қилиш ва тажриба алмашиш масалалаларига қаратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: