Teichmann Group немис компанияси Ўзбекистонда саноат кранлари заводи қуриш ниятида

Дата: 17:59, 09-10-2015.

Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ - Teichmann Group немис компанияси Ўзбекистонда саноат кранларини ишлаб чиқариш ва модернизация қилиш заводи қуриш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида “Жаҳон” АА интервьюсида “Дўстлик” ордени кавалери, немис-ўзбек ишбилармонлик кенгаши аъзоси ва CLAAS компаниясининг маслаҳатчиси Удо Фелькер маълум қилди.

“Бизнинг тажрибамиз республика катта иқтисодий салоҳиятга эгалигини кўрсатмоқда. Ҳозирда биз ўзбек ҳамкорларимиз билан янги қўшма корхоналар яратиш ҳақида музокараларни якунламоқдамиз. Улар орасида Teichmann Group немис компанияси билан Ўзбекистонда саноат кранларини ишлаб чиқариш ва модернизация қилиш заводи қуриш лойиҳасини ажратиб кўрсатиш мумкин. Биз жорий ва қўшма лойиҳаларимиз узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли бўлишига ишонамиз”, - деб таъкидлади у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: