Teichmann Group немис ширкати Ўзбекистонда юк кранлари йиғишни ташкил қилади
Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон темир йўллари” ва Teichmann Group немис ширкати Ўзбекистонда юк кранлари ишлаб чиқариш, модернизация қилиш ва тиклаш бўйича қўшма корхона ташкил қилиш ҳақида меморандум имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ҳозирда ушбу инвестицион лойиҳани амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилган. 2016 йилда лойиҳа смета хужжатлари ишлаб чиқиш, бино ва иншоотлар реконструкцияси, уларни инженер-транспорт коммуникацияларига улаш ишлари тугалланади, қўшма корхона ташкил қилиш ҳақида келишув тузилади”, - деб таъкидлашди компания матбуот хизматида.
Янги корхона “Ўзбекистон темир йўллари”га топширилган Тошкент механика заводи асосида ташкил қилинади.