Техник кўрикни ўтказиш хусусий корхоналарга ўтади

Дата: 20:58, 13-07-2017.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – 2018 йил 1 январдан бошлаб автотранспортни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш вазифаси (автобуслар, юк автомобиллари ва махсус транспорт воситаларидан ташқари) босқичма-босқич равишда тадбиркорлик субъектларига топширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 1 январдан бошлаб йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли бўлган енгил автотранспорт воситаларини (юк, йўловчи ва махсус транспорт воситаларидан ташқари) мажбурий техник кўрикдан ўтказиш функцияси тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга босқичма-босқич равишда ўтказиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин”, - деб таъкидланади хужжатда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: