Telegramда Uzbek Dream гуруҳи очилди

Дата: 08:43, 24-01-2018.

Тошкент. 24 январ. ЎзТАГ – 2017 йил декабр охиридан бошлаб Telegramда номи Uzbek Dream бўлган гуруҳ очилди ва фаолият юритмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташкилотчиларнинг маълумотига кўра, “Инновацион ривожлантириш гуруҳи”нинг асосий мақсади – халқаро тажриба ва ёш авлод ғоялари асосида Ўзбекистон Республикаси инновацион ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ислоҳотлари таҳлилини тақдим этишдан иборат.

“Инновацион ривожлантириш гуруҳи” ойлик конферециялар, фикр алмашиш, маҳаллий ва халқаро мутахассислар билан сессиялар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш орқали талабаларнинг касбий ва ижтимоий кўникмаларини ривожлантиради.

Шунингдек, истеъдодларни кашф қилиш ва уларга етакчи компания ва давлат ташкилотларида ишлаш учун имконият бериш, жаҳон тажрибасини, шу жумладан, инновация ва АКТ билан боғлиқ, таҳлил қилиш гуруҳ мақсади ҳисобланади.

Гуруҳ муваффақиятли тадбиркорлар, давлат органлари ва Ўзбекистон Республикаси жойлашган кўп миллатли компаниялар вакиллари билан турли тадбирлар ташкил этишни ҳам режалаштирган.

Сурат манбаи: https://www.fontanka.ru/2017/06/30/081/

Янгилик билан ўртоқлашиш: