ТeliaSonera нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Евроосиёдаги фаолиятини тўхтатади

Дата: 15:30, 17-09-2015.

Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – ТeliaSonera нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Евроосиёдаги фаолиятини тўхтатади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания асосий эътиборини Европа ва Швеция бозорига қаратади.

“Жараён “Евроосиё” ҳудудидаги фаолиятни қисқартириш мақсадида бошланди ва биз бир оз вақт ўтганидан кейин минтақани бутунлай тарк этамиз”, - дейилади компаниянинг пайшанба куни эълон қилинган хабарида.

“Евросиё” минтақасига собиқ ССРИ мамлакатлари: Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон, Молдова, Грузия ва Непал киради.

TeliaSonera президенти ва бош директори Йохан Деннелинд кейинги икки йилда амалга оширилган ишлар натижасида компания “Евроосиё” ҳудудидаги корпоратив ва ахлоқий стандартларни, улардаги бошқарув даражасини яхшилади, деб таъкидлаб ўтди.

“Биз бу ишнинг мураккаб бўлишини тушунамиз ва у анча вақт олади. Биз ушбу жараённи аста-секин бозордан бозорга ўтган ҳолда амалга оширамиз, чунки ҳар бир мамлакатда ва компанияда ўзига хос вазият ва бизнинг вазифамиз охир оқибатда бутун минтақани тарк этиш”, - деди у.

Эслатиб ўтамизки, TeliaSoneraнинг минтақадаги энг йирик активи – қозоғистоннинг Kcell оператори. TeliaSonera Ўзбекистонда Coscomга эгалик қилади. Озарбайжонда TeliaSonera бренди Azercell Telekom, Грузияда Geocell, Молдовада Moldcell, Тожикистонда Tcell, Непалда Ncell.

TeliaSonera Шимолий Европа, Болтиқбўйи мамлакатлари, Марказий Осиё, Туркия ва Испанияда бизнес юритади. Холдинг, шунингдек, россиянинг “Мегафон” ширкатининг 25,174% акциясига ҳам эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: