Темир Сариев ҳукмрон коалициядан бош вазир лавозимига ягона номзод сифатида кўрсатилди

Дата: 11:56, 30-04-2015.

Тошкент. 30 апрел. ЎзТАГ – Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт вазири Темир Сариев ҳукмрон коалициядан бош вазир лавозимига ягона номзод сифатида кўрсатилди. Бу ҳақида Қирғиз телеграф агентлигига (КирТАГ) коалицион кўпчилик етакчиси Феликс Қулов маълум қилди.

“Сариев тизимни ичкаридан билади ва унинг сиёсий тажрибаси катта. Шунингдек, у Қирғизистоннинг ЕОИИ кириш билан боғлиқ ишларидан яхши хабардор”, - деб таъкидлади Қулов.

Унинг сўзларига кўра, барча фракция етакчилари Сариев бош вазир лавозимига энг мос номзодлигини қайд этганлар.

“Сариев у ва унинг “Ак шумкар” партияси парламент сайловларида қатнашмаслик шартини қабул қилди”, - деб қўшимча қилди Қулов.

Қулов вазирлар маҳкамаси бошлиғи лавозимига бош вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи Тайирбек Сарпашев, Абдрахмон Маматалиев ва Валерий Диллар ҳам даъво қилганликларини айтиб ўтди.

“Барчанинг имкониятлари тенг эди. Лекин Маматалиевнинг муҳим вазифалари бор. У чегаралар ва ИИВ ислоҳотлари билан шуғулланиши зарур. Шу сабабли уни чалғитмаслика қарор қилинди. В.Дилда ҳам шундай. Сарпашев биометрия масаласи билан шуғулланмоқда. Шу сабабли Т.Сариев номзодига тўхтадик”, - деди у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: