Темир йўл орқали Ўзбекистон ва Хитой ўртасида юклар ташиш муддати деярли 2 бараварга қисқарди

Дата: 16:20, 28-02-2017.

Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – Темир йўл орқали Ўзбекистон ва Хитой ўртасида юклар ташиш муддати деярли 2 бараварга: бир ойдан 15-18 кунгача қисқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Синьхуа” агентлиги маълумотига кўра, гап Сиань шаҳри (Шэньси провинцияси, Хитой) ва Тошкент (Ўзбекистон) ўртасидаги маршрут ҳақида кетмоқда.

Агентлик маълумотига кўра, яқинда 1 минг тонна пахта калаваси ортилган 41 вагон юк Сианга Тошкентдан етиб келган. Янги маршрут юк ташиш муддатини бир ойдан 15-18 кунгача қисқартиради.

Агентлик Ўзбекистон ҳар ойда Хитойга 3 минг тонна атрофида калава экспорт қилишни режалаштираётганини таъкидлайди.

Эслатиб ўтамизки, Сиандан Марказий Осиёга темир йўл юклари 2013 йилдан бери амалга оширилмоқда, кейинчалик маршрут Европагача чўзилди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: