Темир йўл транспорти ҳақидаги қонунга ўзгартиш киритилади

Дата: 21:31, 28-11-2016.

Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Темир йўл транспорти ҳақидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон темир йўллари” ДАК маълумотига кўра, қонунга киритилаётган ўзгартишлар соҳадаги қонунчиликдаги камчиликларни бартараф қилиш ва такомиллаштиришга, уларни халқаро шартномалар талабларига мослаштириш кабиларга қаратилган.

Ўзгартишлар темир йўл транспортини давлат бошқаруви самарадорлигини ошириши зарур. Шунингдек, қонун билан соҳани бошқариш, маҳаллий ва давлат органларининг  темир йўл транспортини бошқариш бўйича ваколатларини аниқлаштириши кутилмоқда.

Бундан ташқари, ўзгартишлар билан темир йўл транспорти ва у билан боғлиқ хизматлар ислоҳотлари меъерий базасини янада ривожлантириши, сармоявий жозибадорлигини ошириш ва рабоқатни ривожлантириш учун шароитлар яратиш кўзда тутилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: