Темирйўлчилар ҳаракатдаги таркибни ишлаб чиқаришга $202 млн инвестиция киритадилар

Дата: 15:38, 23-10-2015.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси Тошкент механика заводи (собиқ В.Чкалов номидаги авиацион ишлаб чиқариш бирлашмаси) базасида ҳаракатдаги таркибларни ишлаб чиқаришга $202 миллион доллар сармоя киритади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳукумат томонидан маъқулланган ишлаб чиқариш дастури 4 йўналишдаги 14 лойиҳани ўз ичига олади. Булар янги юк вагонларини қуриш (йилига 650 дона), рефрижератор секция ва контейнерлар (300 дона), йўловчи вагонлари (50 дона), шунингдек, эҳтиёт ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш кабилардир. Лойиҳалар темир йўл компаниясининг шахсий маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Мазкур дастурни амалга ошириш учун Тошкент механика заводининг 81,52% миқдордаги давлат активлари “Ўзбекистон темир йўллари” низом фондига ўтказилди. Йил сўнгига қадар муассаса имкониятларининг темир йўл компанияси ишлаб чиқариш тузилмаларига мослаштириш ишлари тугалланиши режалаштирилган. 2018 йилнинг 1 январига қадар ТМЗ янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш фаолияти самарадорлиги учун бир қатор солиқ ва божхона имтиёзларига эга бўлади.

Эслатиб ўтамизки, 2013 йил сентябрда “Ўзбекистон темир йўллари” “Қуйиш-механика заводи” ШК ҳаракатдаги таркибни таъмирлашни модернизациялаш ва вагон ишлаб чиқаришни ташкил қилишга $150 млн ажратган эди. Лойиҳанинг амалга оширилиши Россия, Беларусь ва Қозоғистон бозорларидаги йирик буюртмаларни олишга имкон беради. 2010 йилда завод Россия темир йўл транспорти федерал агентлигининг сертификати ва вагонларни таъмирлашга рухсатини олди.

Ўзбекистонда темир йўлларнинг умумуй узунлиги 4200 кмга тенг. Мамлакатдаги юк ташувларининг 60% атрофидаги темир йўл ҳиссасига тўғри келади. Экспорт ва импорт ташувларининг 80% ҳам темир йўллар орқали ташилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: