Temiryo‘l-Sug‘urta суғурта компанияси Инха Университетининг уч талабасига грантлар беради

Дата: 21:19, 12-01-2017.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – Temiryo‘l-Sug‘urta суғурта компанияси Инха Университетининг уч талабасига грантлар беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу грантлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва “Temiryo‘l-Sug‘urta” суғурта компанияси 11 январ куни иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашни назарда тутадиган лойиҳа - ўзаро англашув тўғрисидаги меморандуми асосида тақдим этилади.

Ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумни Temiryo‘l-Sug‘urta МЧЖ ҚК СК Бош директори Суннат Умаров ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Ректори (IUT) Сарвар Бабаходжаевлар имзоладилар.

Меморандум доирасида томонлар талабаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қанча қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштиришган.

Тарафлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети суғурта бизнеси ва ахборот технологиялари соҳасида университет талабаларининг амалий кўникмалари ва билимларини янада ривожлантириш учун турли қўшма тадбирлар ва танловлар ўтказишга келишиб олдилар.

IUT талабалари турли дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқиб, татбиқ этиш лойиҳаларида иштирок этишади, бу эса ўз навбатида уларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш имконини беради.

Меморандум доирасида IUT томонидан суғурта ширкатининг ахборот тизимларини техник томондан қўллаб-қувватланиш тўғрисида келишиб олдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: